Спорт фахрийларига эҳтиром кўрсатилди
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллик шодиёналари муносабати билан спорт соҳасини ривожлантириш, юртимизда олимпия ва паралимпия ҳаракатини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшиб келган бир гуруҳ фахрийларга эҳтиром кўрсатилди.
Спортимиз фидойиларининг узоқ йиллик меҳнатлари эътироф этилиб, бугунги ғалабаларимиз замирида уларнинг улкан ҳиссаси борлиги таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда мамлакат спорт ташкилотлари фахрийлари кенгаши томонидан спорт фахрийларига эсдалик совғалари топширилди.
Мамлакатимизда оммавий спортни ривожлантириш, маҳоратли спортчиларни тайёрлаш, маҳалла ва гузарларда соғлом турмуш тарзини кенг ёйиш йўлидаги фидокорона меҳнатлари учун фахрийларга миннатдорчилик билдирилди.
Т.Рўзиев,
ЎзА