Шахматчилар баҳси қизғин ўтмоқда
Жиззахда 8, 10, 12 ёш тоифасидаги ўғил болалар ва қизлар ўртасида шахматнинг стандарт йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда.
Мамлакатимизнинг турли ҳудудидан келган 400 нафардан зиёд шахматчи иштирок этаётган мазкур чемпионатнинг тўртинчи тур учрашувлари якунига кўра, 8 ёш тоифасида ўғил болалар орасида Фазлиддин Фарҳодов, Жаҳонгир Насимов, Сарвар Алиев ва Абдулазиз Ҳасанов бир хил - тўрт очкодан жамғариб, кучли тўртликда бормоқда.

Ушбу ёшдаги қизлар орасида эса ана шундай натижа Моҳинур Аъзамхўжаева, Зарина Ларина, Амина Долженко ва Оминабону Зоҳирова томонидан қайд этилди.
Ўн ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида Нурмуҳаммад Неъматиллахонов, Шоҳжаҳон Сиддиқов, Асадбек Шавкатов, Зарина Неъматжонова, Муслима Баҳромова, Ҳуснорахон Ҳуснитдинова, Машрабхон Мўйнидов 4 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
12 ёш тоифасида 4 очкодан жамғарган Орият Обиджонов, Лазизбек Шавкатов, Исломбек Ҳусанов, Иброҳим Жуманазаров, Лазизабону Комилжонова, Малика Норқулова ҳамда Сарвиноз Бегмуратова мусобақа ғолиб ва совриндорларига айланиш учун яхши имкониятга эга бўлди.
Бугун, 30 январь куни мамлакат чемпионати доирасида 5-6-тур учрашувлари бўлиб ўтади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА