Рақобат қўмитаси Очиқлик сиёсати кўрсаткичлари рейтингида юқори ўринни эгаллади
Очиқлик ва шаффофлик — бугунги давлат бошқарувининг энг муҳим мезонларидан бирига айланмоқда. Айниқса, жамоатчилик ишончи ва самарали фаолият айнан шу тамойилларга таянади.
Ана шундай шароитда Рақобат қўмитасининг юқори натижага эришиши нафақат бир ташкилот ютуғи, балки очиқ давлат бошқаруви йўлидаги изчил ислоҳотларнинг амалий самараси.
Республика баҳолаш комиссияси натижаларига кўра, Рақобат қўмитаси 2025 йил учун давлат органлари ва ташкилотларида очиқликни таъминлаш бўйича Очиқлик индекси рейтингида юқори кўрсаткични қайд этиб, давлат қўмиталари ичида 90,9 балл билан 1- ўринни эгаллади.
Рақобат қўмитаси кенг жамоатчиликни ва барча манфаатдор томонларни Қўмита фаолияти тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборот билан таъминлаш устидан доимий ишлаб, уни мунтазам такомиллаштириб боради. Бундай эътироф Қўмитанинг жамият олдидаги масъулиятга содиқлиги ва узлуксиз меҳнатининг тасдиғи.
Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги аҳолининг унинг фаолиятига ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Н.Раҳмонова, ЎзА