Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Венесуэла билан ўйнайди
Бугун, 30 март куни Тошкентда ўтказилаётган футбол бўйича “FIFA Series – 2026” мусобақаси доирасида Ўзбекистон – Венесуэла, Габон – Тринидад ва Тобаго миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашувлар бўлиб ўтади.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, Ўзбекистон миллий терма жамоаси соат 19:00 да “Бунёдкор” стадионида Венесуэла билан рақобатлашса, соат 15:00 да “Пахтакор” ўйингоҳида Габон ҳамда Тринидад ва Тобаго миллий термалари рўбарў келади.
Эслатиб ўтамиз, “FIFA Series – 2026” доирасидаги илк ўйинда футболчиларимиз габонлик рақибларини 3:1 ҳисобида таслим этган бўлса, Венесуэла – Тринидад ва Тобаго баҳси 4:1 ҳисобида якунланган.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА