Оқ уй яқинидаги ҳужумда ёш бола жароҳатланди
АҚШ пойтахтининг қоқ марказида, Оқ уй яқинида қуролланган шахс ва махфий хизмат ходимлари ўртасида тўқнашув юз берди. Отишмада бегуноҳ бола жароҳатланиб, ҳодиса жиддий терговга сабаб бўлди.
“Al Jazeera” нашри ёзишича, Президент қароргоҳи яқинида кузатилган ҳодиса пайти Махфий хизмат ходимлари жавоб ўқи натижасида гумонланувчи зарарсизлантирилиб, касалхонага ётқизилган.
Вашингтон кўчаларида хизмат вазифасини ўтаётган фуқаро кийимидаги агентлар қурол кўтариб юрган шубҳали шахсни пайқаб қолишди. Гумонланувчини қўлга олиш учун етиб келган формадаги полиция ходимларига бўйсунмаган шахс қочишга уриниб, агентларга қарата ўқ узган. Махфий хизмат ходимлари ҳам ўзини ҳимоя қилиш мақсадида ўт очган ва ҳужумчи яраланган. Қўлга олинган шахсдан ашёвий далил сифатида ўқ отар қурол тортиб олинган.
Отишма оқибатида бегуноҳ бир бола ҳам ўқдан жароҳат олди. Шифокорлар болакайнинг аҳволини барқарор деб баҳолаган. Тергов идоралари дастлабки хулосасига кўра, бола хавфсизлик ходими эмас, айнан гумонланувчи томонидан узилган ўққа нишон бўлган.
Айни пайт Колумбия округи полицияси ҳодиса сабабини ўрганяпти. Асосий эътибор ҳужумчининг мақсади амалдаги Президент Дональд Трампга зарар етказиш бўлган-бўлмаганига қаратилган. Шунингдек, отишмадан бироз аввал шу атрофдан вице-президент Жей Ди Вэнснинг авто карвони ўтган. Бинобарин, терговчилар ҳозирча бу икки ҳолат ўртасидаги боғлиқликни аниқлагани йўқ топмаган.
Ф.Яхшибоева, ЎзА