ОАВ вакиллари университетда
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Қорақалпоғистон бўлими ташаббуси билан оммавий ахборот воситалари вакиллари Самарқанддавлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида барпоэтилган 400 ўринли янги талабалартурар-жойидаги шароитлар билан танишишди.
Бугун мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб таълим ва яшаш шароитларини яратиш давлат сиёсати даражасига кўтарилгани бежиз эмас. Зеро, қулай муҳитда таълим олган ёшлар эртанги тараққиётнинг энг мустаҳкам пойдеворидир. Сўнгги йилларда олий таълим муассасаларида амалга оширилаётган янгиланишлар, замонавий инфратузилманинг барпо этилиши бу борадаги ишларнинг изчил ва пухта режа асосида олиб борилаётганини кўрсатмоқда.
Замонавий меъморий ечимлар асосида барпо этилган мазкур иншоот талабалар учун қулай, мотивация бағишловчи муҳит сифатида аҳамиятли ҳисобланади. Айтиш жоизки, ушбу йирик ижтимоий лойиҳанинг қурилиш ишлари 2024 йилда бошланиб, қисқа муддатда 2026 йилда тўлиқ якунланди.

Тадбир давомида ўқув юртининг Ишлар бошқармаси бошлиғи Б.Жанибеков, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Б.Палуаниязов ҳамда “ARGONYA” масъулияти чекланган жамияти молия директори М.Қаллибекова томонидан объектнинг барпо этилиши, унинг мақсади ва талабалар ҳаётидаги аҳамияти юзасидан атрофлича маълумотлар тақдим этилди.
Маълум қилинишича, мазкур лойиҳа давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилган бўлиб, бугунги кунда таълим соҳасида самарали ҳамкорлик намунаси сифатида эътироф этилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 28 миллиард сўмдан зиёдни ташкил этади.
Тўрт қаватли ушбу замонавий турар-жой барча талабларга жавоб берадиган инфратузилмага эга. Бу ерда талабалар учун маънавият хонаси, дам олиш ҳудудлари, санитария-гигиена хоналари, замонавий жиҳозланган ошхона ҳамда тезкор интернет тармоғига уланган.
Тадбир иштирокчилари яратилган шароитларни юқори баҳолаб, бундай замонавий инфратузилма объектлари ёшлар келажагини таъминлашда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири.