Наманганда моноблок ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
Мамлакатимизда, шу жумладан, Наманган вилоятида маҳаллийлаштириш дастури асосида ишлаб чиқариш суръатини ошириш, янги маҳсулот турларини жорий этишни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, бу бугунги жадал тараққий этган ахборот- коммуникация технологиялари соҳасида ўз самарасини бермоқда.
Наманган шаҳрининг таркибидаги Янги Наманган туманида масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Xenor X New Brend” корхонаси томонидан 24 дюймли моноблок компьютерлар ишлаб чиқариш бошланди. Лойиҳани амалга ошириш учун Хитойдан 100 минг АҚШ доллари қийматида замонавий технология олиб келинди.


Ишлаб чиқариш жараёнида маҳсулотнинг 60 фоизи импорт хомашёлар асосида, 40 фоизи эса маҳаллий материаллар ҳисобига йиғилмоқда. Корхонада йиллик уч минг дона маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Айни вақтда корхонада 10 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланган. Ушбу ташаббус эса, Наманган вилоятида моноблок ишлаб чиқариш йўналишидаги дастлабки лойиҳалардан бири сифатида муҳим аҳамият касб этади.


Оқилхон Дадабоев, ЎзА