Космик йўналишдаги “Mission Moon” платформаси ишга туширилди (+видео)
Болалар ва ўсмирларда космос, инновациялар ва замонавий технологияларга қизиқишни ошириш мақсадида “O‘zbekkosmos” агентлиги томонидан “School 21” ҳамкорлигида “Mission Moon” космик таълим платформасининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимот “Tashkent City Mall” замонавий кўнгилочар марказидаги “Sky Park” болалар майдончасида ташкил қилинди.
“Mission Moon” болалар ва ёшлар учун мўлжалланган замонавий космик таълим платформаси бўлиб, у иштирокчиларга космик технологиялар, сунъий йўлдошлар, Ой миссиялари, робототехника, астрономия ва муҳандислик каби соҳалар ҳақида интерактив ва қизиқарли форматда билим олиш имкониятини тақдим этади.
Лойиҳанинг асосий мақсади ёш авлоднинг креатив ва технологик фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш, уларда инновацион ғояларга қизиқиш уйғотиш ҳамда келажакда миллий космик ва муҳандислик соҳалари учун малакали кадрлар захирасини шакллантиришга қаратилган.
Тадбир давомида иштирокчилар учун платформанинг имкониятлари, таълим йўналишлари ва интерактив функционаллари ҳақида махсус тақдимотлар ўтказилди. Шу билан бирга, болалар учун яратилган космик симуляциялар, таълимий ўйинлар ва интерактив машғулотлар намойиш этилди.
Тадбирнинг амалий қисми сифатида “Space Activity Zone” космик фаоллик ҳудуди ташкил этилди. Унда тематик стендлар ва интерактив столлар жойлаштирилиб, ҳамкор ташкилотлар ҳамда агентлик мутахассислари томонидан тайёрланган амалий материаллар, аппликациялар, мини-воркшоплар ва креатив машғулотлар тақдим қилинди.
[gallery-29727]
Иштирокчилар космосга оид турли викториналар, мини-миссиялар, мантиқий топшириқлар ва жамоавий беллашувларда қатнашди.
Тадбир якунида энг фаол ва билимдон иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирланди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/UiPD2_Yq2z8" title="Kosmik yo‘nalishdagi “Mission Moon” platformasi ishga tushirildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Н.Раҳмонова,
С.Обиджонов (монтаж), О.Пардаев (сурат), ЎзА