Хоразмда тарих ва замонавийлик уйғунлиги
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ичан қалъа — Хива шаҳрининг энг қадимий ва ноёб тарихий ҳудудларидан бири. Баланд деворлар билан ўралган мазкур мажмуа ҳудудида кўплаб мадраса, масжид, минора ва саройлар жойлашган.
Мазкур маскан очиқ осмон остидаги музей сифатида машҳур бўлиб, ундаги меъморий обидалар асрлар давомида деярли ўз қиёфасини сақлаб қолган. Ичан қалъа UNESCOнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган бўлиб, бугунги кунда дунё сайёҳларини ўзига жалб этмоқда.
Нуриллабой саройи Хива шаҳридаги муҳим тарихий обидалардан бири ҳисобланади. XIX–XX асрларда барпо этилган мазкур сарой ўз даврида хонлар қароргоҳи сифатида фаолият юритган.
Сарой меъморчилигида шарқона ва Европа услублари уйғунлашган бўлиб, ички қисми ганч ўймакорлиги ва нозик безаклар билан ажралиб туради. Айни пайтда у сайёҳлар учун диққатга сазовор манзиллардан бири саналади.
Арда Хива мажмуаси эса замонавий туристик мажмуа сифатида барпо этилган. Унда миллий анъаналар ва замонавий инфратузилма уйғунлаштирилган.
[gallery-28554]
Мажмуа ҳудудида миллий таомлар, ҳунармандчилик маҳсулотлари ва маданий дастурлар ташкил этилган бўлиб, меҳмонларга ўзбек халқининг бой маданияти билан яқиндан танишиш имкони яратилган.
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА