Тошкентда Ўзбекистон–Гонгконг бизнес мулоқоти бўлиб ўтди
Ўзбекистон ташқи савдо алоқаларини кенгайтириш мақсадида Тошкент шаҳрида йирик Ўзбекистон–Гонконг бизнес форуми ташкил этилди. Гонконг махсус маъмурий ҳудуди Администрацияси раҳбари Ли Сзячао бошчилигидаги делегациянинг ташрифи доирасида ўтган ушбу давра суҳбати ва "B2B" учрашувлари икки томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиқди. Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов ва Гонконг Савдони ривожлантириш кенгаши раиси Фредерик Ма иштирок этдилар. Улар мазкур мулоқот шу йилнинг 4–7 май кунлари ўзбекистонлик тадбиркорларнинг Гонконгга қилган сермаҳсул ташрифининг мантиқий давоми эканини таъкидладилар.
Икки мамлакатдан 100 дан ортиқ йирик бизнес вакиллари ва инвесторларни бирлаштирган ушбу анжуманда асосий эътибор ўзаро савдо ҳажмини оширишга қаратилди. Музокараларда Ўзбекистоннинг саноат, тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Гонконг орқали Жануби-Шарқий Осиё бозорларига чиқариш, шунингдек, юртимизга хорижий капитални жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар молия, логистика, юқори технологиялар ва рақамли хизматлар соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқдилар. Бунда Гонконгнинг халқаро молия маркази сифатидаги имкониятлари ва Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар мустаҳкам асос бўлиши айтиб ўтилди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/UM5UIXlfTEo?si=l4WBpdA8sYFQ3oTk" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Зиёвуддин Нуриддинов, Ойбек Давронов, ЎзА