Беларусь Республикаси элчиси билан учрашув
ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Ҳаитовнинг Беларусь Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Александр Огородников билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорлик, очиқ ва ишончли мулоқотларга асосланган муносабатлар изчил ривожланаётгани таъкидланди.

Шунингдек, сиёсий партиялар ва парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш халқ манфаатларини илгари суришда муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

Элчи томонидан икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард долларга яқинлашаётгани ва 2030 йилгача бу кўрсаткични 2 миллиард долларга етказиш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқилаётгани маълум қилинди.

Мулоқот давомида ЎзЛиДеП ва “Белая Русь” партияси ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш, халқаро конференциялар ва форумларда ўзаро иштирок этиш масалалари муҳокама қилинди.
М.Комилова, ЎзА