“UZGEO CLUB” жамоаси "Pro-Тur-3" да муваффақиятга эришди
Пойтахтимизда Ўзбекистон стол тенниси федерацияси томонидан юқори савияда ташкил этилган профессионал клублар ўртасидаги "Pro-Тur-3" мусобақаси маҳоратли ракетка усталарини аниқлаш билан бирга, мамлакатимизда янгидан ташкил этилган спорт клубларининг салоҳияти қай даражада эканлигини ҳам кўрсатиб берди.
Жорий йилнинг 3 март куни “Ўзбек геология қидирув” АЖ қошида ташкил этилган “UZGEO CLUB” жамоаси қисқа фурсатда маҳоратли теннисчиларни жамлаган жамоа эканлигини ўйинлар давомида намойиш этди.
Маҳаллий ва хорижий спортчилар ўртасида муросасиз баҳсларга бой бўлган ўйинлар давомида “UZGEO CLUB” саралаш ва ярим финал учрашувларида рақибларига муносиб қаршилик кўрсатди ва турнирда фахрли 3-ўринни эгаллаганлиги эътиборли бўлди.
Т. Рўзиев, ЎзА