Уй сотиб олишда энди энди нималар ўзгаради? (+видео)
Риелторлар учун осон пул топиш даври тугайдими? Кўчмас мулк бозорида янги қоидалар жорий этилиб, воситачилар фаолияти шаффофлаштирилмоқда. Бу мижозларни қалбаки воситачилардан асрай оладими?
Риелторлик ташкилотлари ва кўчмас мулк бўйича агентлар ҳақидаги маълумотлар эса Ягона реестрда очиқланади.
Демак, уй қидираётган одам учун риелторнинг кимлиги ва унинг расмий мақоми ҳақида маълумот олиш имкони пайдо бўлади.
Қонун риелторлардан ҳалоллик, холислик, махфийлик ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймасликни ҳам талаб қилади.
Мижозга маълум бўлган маълумотларни унинг ёзма розилигисиз ошкор қилиш ёки бошқаларга беришга ҳам чеклов қўйилади.
Сохта эълонлар ва ишончсиз воситачиларга қарши ҳимоя кучаяди.
Риелторларнинг ишлаш тартиби ва даромадига бу талаблар қандай таъсир қилади?
Риелторлар учун осон пул топиш даври тугайдими?
Моҳичеҳра Эшмирзаева, Ойбек Давронов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА