Тошкент давлат стоматология институти Қозоғистоннинг етакчи университетлари билан меморандум имзолади
Ўзбекистонда Қозоғистон йили доирасида Тошкент давлат стоматология институти билан Қозоғистондаги етакчи университетлари ўртасида қатор ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.
Ўзбекистонда Қозоғистон йили доирасида Тошкент давлат стоматология институти билан Қозоғистондаги етакчи университетлари ўртасида қатор ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.
Хусусан, М.Оспанов номидаги Ғарбий Қозоғистон давлат университети билан талабалар ва ўқитувчиларнинг академик ҳаракатчанлик дастурларини ташкил этиш тўғрисида ҳамда Семей Тиббиёт университетининг НАО билан ёш мутахассислар ва докторантларнинг илмий-тадқиқот фаолиятида малака оширишлари тўғрисида келишувга эришилди.
Тошкент давлат стоматология институти базасида Соғлиқни сақлаш олий мактабининг Қозоқ тиббиёт университети филиали ташкил этилган.
Имзоланган меморандум доирасида магистратура мутахассисликлари икки даражали “Жамоат саломатлиги“ дастури бўйича ташкил этилади. Битирувчилар икки дипломга эга бўлади. Бу менежмент бўйича халқаро диплом берадиган Ўзбекистон Республикасидаги ягона дастур саналади.
Қозоғистон университетлари билан икки томонлама алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мамлакатларимиз учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш даражасини янги босқичга кўтариш имконини беради.