Токио мактабида ёнғин
Япония пойтахти Токио шимолида жойлашган бошланғич мактабда бугун тўсатдан юз берган ёнғин одамларни жиддий саросимага солди. Юзлаб ўқувчи хавфсиз жойга кўчирилди, баъзилар тиббий ёрдам олишига тўғри келди.
Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари ёзмоқда. Манбалар таъкидлашича, таълим муассасаси биносининг тўртинчи қаватида, мусиқа хонасида аланга кўтарилгач, зудлик билан эвакуация ишлари ташкил этилган. Маҳаллий NHK давлат телеканали тарқатган хабарга кўра, ҳодиса оқибатида тутундан заҳарланган бир неча ўқувчига тиббий ёрдам кўрсатилган. Фавқулодда вазият юзага келган вақтда “Такиногава Даисан” номли мазкур таълим даргоҳида 300 га яқин ўқувчи ва ходим борлиги маълум қилинди.
Ф.Яхшибоева, ЎзА