Бу ҳақда “Ўзсувтаъминоти” АЖ ахборот хизмати маълум қилди.

Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида “Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг ҳудудий масъулияти чекланган жамиятлари томонидан сув таъминоти ва оқова сув тармоқларига 3 минг 704 та ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланган.

Энг юқори кўрсаткичлар, Хоразм вилоятида  910 та, Наманган вилоятида  714 та ва  Тошкент вилоятида 599 та ҳолатни ташкил этган. Мазкур қонунбузарликлар туфайли давлат ва жамият манфаатларига жами 35,2 миллиард сўмлик зарар етказилган.

Қолаверса, ушбу давр мобайнида акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий масъулияти чекланган жамиятлари томонидан республика бўйича 5 минг 421 нафар жисмоний ва юридик истеъмолчи жами 19,8 миллиард сўмлик қарздорлиги учун сув таъминоти тармоғидан узилган.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, соҳада шаффофликни таъминлаш мақсадида истеъмолчилар шахсий кабинети (cabinet.uzst.uz) саҳифаси яратилган.

Истеъмолчиларга қулайликлар яратиш мақсадида электрон тўлов тизимлари (click, paynet, payme, upаy, oson вa бошқалар) билан шартномалар тузилиб, биллинг базасига интеграция қилинган.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сув таъминоти ва оқова сув тармоқларига 3 минг 704 та ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланган