Спорт хабарлари
Чусовитина Бокуда Жаҳон кубоги финалида қатнашди
Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Оксана Чусовитина Озарбайжонда ўтаётган жаҳон кубоги босқичининг саралашида муваффақиятли қатнашиб, финалга йўл олганди.Кеча афсонавий спортчимиз О. Чусовитина таяниб сакраш дастурининг финали баҳсида 12.299 балл жамғаришга эришди ва дунёнинг энг кучли гимнастикачилари орасида 7-поғонадан жой эгаллади.
Ёш волейболчилар Навоийда
Навоий шаҳрида волейбол бўйича U-17 ёш тоифасида ўғил болалар жамоалари ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Унда мамлакатимизнинг барча вилоятларидан спорт жамоалари иштирок этмоқда.
Қизиқарли кечаётган чемпионат жараёнларида иштирок этган Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов жамоаларга омад тилади.
Ёш дзюдочиларимиз Туркияда
Туркиянинг Анталия шаҳрида ўсмирлар ўртасида “Millennium Team Cadet European Cup 2026” халқаро турнири ўтказилмоқда.

Мусобақада 21 давлатнинг 550 нафар ёш дзюдочилари медаллар учун кураш олиб бормоқда.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мазкур турнирда тўлиқ таркибда юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.
Т. Рўзиев, ЎзА