Шахматчи ёшларимиз Тожикистонда совриндор бўлди
Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида шахмат бўйича Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида ўтказилган “Наврўз” халқаро турнирида мамлакатимизнинг “ақл гимнастикаси” вакиллари совринли ўринларни эгаллади.
6 та давлатдан 18 ёшгача бўлган ўғил ва қиз шахматчи ёшлар иштирокида рапид тизимида ташкил этилган баҳсларда Ўзбекистон шарафини ўғил болалар ўртасида Шоҳжаҳон Маматсалаев ҳамда қизлар ўртасида Малика Жумаева муносиб ҳимоя қилди.
Муросасиз кечган мусобақалар якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари кумуш медалларни қўлга киритди.
Т.Рўзиев,
ЎзА