Ўзбекистон – Венесуэла: ўйин олдидан сўнгги тайёргарликлар
ОНЛАЙН ФОТОРЕПОРТАЖ
“FIFA Series – 2026” турнири доирасида Ўзбекистон ва Венесуэла миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув бошланишига саноқли дақиқалар қолди.
Пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионида ўтадиган мазкур баҳс олдидан ҳар икки жамоа футболчилари майдонда сўнгги тайёргарлик машқларини олиб бормоқда.
[gallery-28450]
Футболчилар мураббийлар кўрсатмаси асосида чигал ёзди машқларини бажариб, жисмоний ҳолатни тиклаш ва ўйинга тайёргарликни якуний босқичга етказмоқда. Айни дамда майдонда ишонч ва юқори кайфият ҳукм сураётгани кузатилмоқда.
Мазкур учрашув ҳар икки жамоа учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, мухлислар қизиқарли ва муросасиз беллашувга гувоҳ бўлиши кутилмоқда.
Сарвар ЎРМОНОВ (сурат), ЎзА