Чунки, бу аҳолининг кайфиятига, давлат ва қонунларга бўлган ишончига путур етказадиган хавфли иллатдир.

Сенат ялпи мажлисида халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари олдида турган вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди. 

– Сенат – ҳудудлар палатаси. Шу боис, коррупцияга қарши курашишда ҳудудлардаги ишлар ҳолати доимий эътиборимиз марказида бўлмоғи шарт, – деди Сенат Раиси Танзила Норбоева. – Президентимиз коррупциявий жиноятларнинг ҳар тўрттадан учтаси (75 фоизи) айнан туман ва маҳаллада маиший коррупция кўринишида содир этилаётганига эътиборимизни қаратди. Маиший коррупция аҳолининг кайфиятига, давлат ва қонунларга бўлган ишончига путур етказадиган энг хавфли омиллардан бири эканидан келиб чиқиб, унга шароит яратаётган сабабларни бартараф этиш бўйича жиддий чоралар кўриш талаб этилади.

Маҳаллаларга профилактика инспектори бириктирилиб, улар учун қулай иш ва яшаш шароитлари яратилган. Шунга қарамасдан, ўтган йили 6,5 мингдан зиёд (69 фоиз) маҳаллада 23 мингдан ортиқ жиноят содир этилишига йўл қўйилган. Аксарият содир этилган жиноятларнинг маҳалла даражасида олдини олиш имкони бўлсада, бу бўйича зарур чоралар кўриб борилмаган.

Мажлисда жиноятчиликка, хусусан, коррупцияга қарши фақатгина ҳуқуқ-тартибот органларининг курашиши етарли эмаслиги, бунга барча сафарбар этилиши, ўзаро мувофиқлашган, тизимли саъй-ҳаракатларни амалга ошириш кераклиги қайд этилди.  

–Шу нуқтаи назардан, ҳудудларда жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича янги тизим йўлга қўйилди. Миллий кенгаш мувофиқлаштирувида ҳуқуқ-тартибот органлари, шунингдек, сенатор ва депутатлар билан биргаликда ҳаракат қилиш бўйича ишларни бошлаймиз. Ҳар ойнинг 1-5 саналарида ҳудудларда ўрганишлар, мулоқотлар ўтказамиз. Бунда, айниқса, “қизил” тоифадаги ҳудудлар, маҳаллаларга алоҳида эътибор қаратилади. Жиноятлар, айниқса, коррупциявий  жиноятларнинг келиб чиқиш сабаб ва омиллари атрофлича ўрганилади, – деди Сенат Раиси. 

Ҳар ойда ҳудудларда ўтказилган ўрганишлар давомида аниқланган жиноятчилик билан боғлиқ вазият, унинг келиб чиқиш сабаб ва шарт-шароитлари тўғрисида давлат раҳбарига ахборот ва асослантирилган таклифлар киритиб борилади. 

Бу борада Сенатнинг Суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмиталари зарур ишларни бошлаган.  

Н.Абдураимова,

Н.Ҳайдаров (сурат),

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат: маиший коррупцияга шароит яратаётган сабабларни бартараф этиш бўйича жиддий чоралар кўрилади