Саноатнинг барча тармоқларида янги технологик босқичга ўтиш ва қўшилган қийматни яратиш бўйича катта дастурлар бошланган
Президент Шавкат Мирзиёев бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзламоқда.
Учинчи йўналиш – юқори қўшилган қиймат занжирларини кенгайтиришга инвестицияларни жалб этиш.
Саноатнинг барча тармоқларида янги технологик босқичга ўтиш ва қўшилган қийматни яратиш бўйича катта дастурлар бошланган.
— Яхши хабардорсиз, Ўзбекистон бой табиий ресурслар – олтин, мис, уран, вольфрам, газ ва бошқа ноёб захираларга эга. Стратегик хомашё бўлган ер ости бойликларимизнинг умумий қиймати 3 триллион доллар деб баҳоланмоқда, – деди Президентимиз.
Мазкур соҳадаги имкониятларни хорижий инвесторларга тақдим этиш мақсадида очиқ рақамли геология маълумотлар базаси яратилади, ауксионга қўйиладиган конлар 4 карра кўпайтирилади, “қазиб олишдан тайёр маҳсулотгача” бўлган лойиҳаларни амалга ошириш учун Тошкент ва Самарқандда барпо этилаётган “Келажак металлари” технопаркларига хорижий сармоя кенг жалб қилинади.
Машинасозлик, робототехника, енгил саноат, қурилиш материаллари, электротехника, фармацевтика каби “драйвер” тармоқларда ҳам 20 миллиард долларлик инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш таклиф қилинди.
ЎзА