Параосиё ўйинлари: Бобур Тоштемиров — чемпион ва рекордчи!
Ўзбекистон делегацияси Аичи-Нагоя шаҳарларида ўтаётган Параосиё ўйинларида илк олтин медалига сазовор бўлди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, пара велотрек бўйича беллашувларда иштирок этган Бобур Тоштемиров эркаклар ўртасида 3 километр масофага якка таъқиб пойгаси финалида кореялик рақибини мағлуб этиб, 3:51.977 натижа билан олтин медални қўлга киритди. Шу тариқа, Б.Тоштемиров Параосиё ўйинлари чемпиони бўлган ҳолда мусобақа рекордини янгилади.
Ушбу ғалаба Ўзбекистон пара велоспорти тарихида Параосиё ўйинларидаги илк олтин медаль бўлди. Шунингдек, Бобур Тоштемиров делегациямизга жорий мусобақадаги биринчи олтин медални тақдим этди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА