Дунёда тинчлик ва барқарорликка таҳдид солаётган омиллар кун сайин ортиб бормоқда. Зиддиятли глобал жараёнлар турли хавф-хатарлар кескинлашаётганини кўрсатмоқда. Минтақавий можароларнинг кенгайиши, геосиёсий рақобатнинг кучайиши, терроризм, киберхавфлар, ахборот хуружлари ва иқтисодий босимлар ҳар бир давлат учун хавфсизлик масаласини биринчи даражали устувор вазифага айлантирмоқда.

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Одилжон Маматкаримов шу ҳақда муносабат билдирди:

– Аввало, хавфсизлик – барқарор тараққиётнинг асосий шарти. Тинчлик ва осойишталик мавжуд бўлмаган жамиятда иқтисодий ўсиш, ижтимоий фаровонлик ва маънавий тараққиётни таъминлаш қийин. Шу маънода, Қуролли Кучлар ва хавфсизлик тизими фақат ҳарбий таҳдидларга қарши турадиган тузилма эмас, балки давлат суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва халқнинг тинч ҳаётини кафолатловчи муҳим институт ҳисобланади.

Шу нуқтаи назардан, ҳар бир мамлакат ўз хавфсизлик ва мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашни мудофаа соҳасининг ички масаласи сифатидагина эмас, балки иқтисодий тараққиёт, ижтимоий барқарорлик ва халқ фаровонлигига бевосита таъсир этувчи стратегик йўналиш сифатида баҳоламоқда. Чунки, хавфсиз муҳит таъминланган жойдагина инвестиция оқими барқарор бўлади, ишлаб чиқариш ривожланади, инфратузилма ва ижтимоий соҳалар изчил тараққий этади, аҳоли эртанги кунга ишонч билан яшайди.

Ана шу талаб ва эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистонда ҳам тинчлик ва барқарорликни сақлаш, мавжуд таҳдидларга қарши тизимли чоралар кўриш, Қуролли Кучлар ва хавфсизлик тузилмаларини замон талабларига мос равишда ривожлантириш масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланмоқда. Шу мақсадда 13 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган Хавфсизлик кенгаши йиғилишида мамлакат ҳарбий хавфсизлиги ва мудофаасини мустаҳкамлаш бўйича муҳим вазифа ва устувор йўналишлар белгилаб берилди.

Йиғилишда муддатли ҳарбий хизматнинг янги модели шакллантирилиши муҳим вазифа сифатида қайд этилди. Бу моделда ҳарбий хизмат фақат жисмоний ва ҳарбий тайёргарлик билан чекланмасдан, ёшларни меҳнат бозорига тайёрлаш ва амалда зарур бўладиган касбий кўникмаларни шакллантириш босқичи сифатида қаралади. Хусусан, ҳар бир ёш камида битта касб эгаси бўлиб чиқиши учун 3-6 ойлик касбга тайёрлаш дастурлари ишлаб чиқилиб, якунлангач малака имтиҳони орқали касб сертификати бериш тизими жорий этилиши кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, ҳар йили 5 минг нафар аскар “Бир миллион дастурчи” ва “Беш миллион сунъий интеллект етакчиси” дастурлари доирасида ўқитилиши белгиланган. Бу орқали армияда рақамли кўникмалар ва замонавий компетенциялар шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Шу билан бирга, муддатли хизмат даврининг ўзида олий таълимга кириш учун имтиҳон топшириш имконияти яратилади. Бу ёшлар учун вақт йўқотиш ва тайёргарликдаги узилишларни камайтиради ҳамда хизмат тугагач олий таълимга кечикмасдан кириш имконини беради.

Яна бир муҳим жиҳат, хизматдан кейинги қўллаб-қувватлаш механизмларидир. Давлатимиз раҳбари муддатли ҳарбий хизматчиларнинг таълим олиши ва келажакда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш мақсадида сертификат харажатларини қоплаб бериш ҳамда фоизсиз таълим кредитлари бериш тартибини жорий этиш вазифасини белгилади. Бу ёндашув ёшларнинг олий таълимга кириши ва ўқишни давом эттиришидаги молиявий тўсиқларни камайтиради, хизматдан кейин жамиятга мослашиш жараёнини тезлаштиради.

Ёшлар билан ишлаш, маънавий-руҳий тайёргарлик ва жамоавий руҳни мустаҳкамлаш ҳам замонавий армиянинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Шу боис, спорт мусобақаларини кенгайтириш, киберспорт, дрон ва робот технологиялари каби замонавий йўналишларда ҳам уч босқичли мусобақалар ташкил этиш белгиланган. Бу ташаббуслар ҳарбий муҳитда технологик қизиқиш ва янги амалий кўникмаларни янада оширишга хизмат қилади.

Умуман олганда, белгиланган вазифалар Ўзбекистон армиясини халқ ҳимоясига доимо тайёр, тезкор ва юқори технологияли тизим сифатида ривожлантиришга қаратилган. Қўшинларни роботлашган мажмуалар, учувчисиз тизимлар ва замонавий разведка воситалари билан жиҳозлаш, шунингдек, мудофаа саноатида рақамли технологиялар ва сунъий интеллектнинг кенг жорий этишга устувор аҳамият берилаётгани ҳам айни шу мақсаднинг амалдаги ифодасидир.

Хулоса қилиб айтганда, бугунги таҳликали ва тез ўзгараётган дунёда хавфсизлик ва мудофаа тизими мамлакат барқарорлиги, суверенитети ва халқ хотиржамлигининг ишончли таянчи бўлиб хизмат қилади. Хавф-хатарларни олдиндан англаш, замонавий технологиялар ва киберҳимояни кучайтириш, жанговар шайлик билан бирга кадрлар тайёрлаш ҳамда ҳарбий хизматчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотлар тинч ҳаётни мустаҳкамлаш ва тараққиёт учун хавфсиз муҳит яратишга хизмат қилади.

Қолаверса, тинчлик ўз-ўзидан келиб қоладиган неъмат эмас – у ҳар куни ҳимоя ва масъулият талаб қилади. Шу маънода, хавфсизлик ва мудофаа кучлари мамлакат осойишталигини асровчи қалқон, халқнинг эртанги кунга ишончини мустаҳкамловчи кучдир. Агар жамият Ватан тинчлигига дахлдорлик туйғуси билан бирлашса, армия ва халқ бир мақсад атрофида ҳамжиҳат бўлса, барқарорлик янада мустаҳкамланади ва фаровонлик учун кенг имкониятлар очилади.

Н.Абдураимова,  

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда тинчлик ва барқарорликни сақлаш – давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири