Ўзбекистон Қаҳрамони, нафақадаги шифокор, Наманган вилоят Нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли Ойшахон Қўчқорова Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун Наманган шаҳридаги 84-сайлов участкасига оила аъзолари билан бирга ташриф буюрди.

Тиббиёт соҳасида узоқ йиллик катта ҳаётий тажрибага эга бўлган Ойшахон Қўчқорова 44 йиллик меҳнат фаолияти давомида Наманган шаҳар туғруқ мажмуаси ва вилоят марказий туғруқхонасида (ҳозирги вилоят перинатал маркази) самарали меҳнат қилди.

– Президент сайлови ҳар бир ватандошимиз ҳаётида муҳим сиёсий аҳамият касб этади, боиси, бугун ҳар бир фуқаронинг танлови мамлакатимизнинг эртанги фаровон турмушини таъминлашга ҳисса қўшиши лозим, – дейди Ойшахон Қўчқорова. – Сайлов участкасига келиб, халқимиз фаровонлиги, она Ватанимиз ранақи, оналар ва болалар саломатлиги йўлида қайғура оладиган, ўзим муносиб деб билган номзод учун овоз бердим. Барча юртдошларимиз, ҳамкасбларимиз, нуронийлар ва маҳалла фаолларини конституциявий ҳуқуқларидан унумли фойдаланиб, ўзлари учун муносиб номзодга овоз беришларига чорлайман.

Маълумот ўрнида, Наманган хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми биносида жойлашган 23-сайлов участкасида 2861 нафар сайловчи рўйхатга олинган. Шундан 70 ёшдан ошган кайвони отахон, онахонлар сони 129 нафарни ташкил этади. Ушбу фахрийлар сайлов жараёнларида фаоллик кўрсатаётганликларини таъкидлаш жоиз. Участка сайлов комиссияси раиси Баҳодир Тўйчиевнинг таъкидлашича, бугун соат 12:00 га қадар сайловчилардан 1065 нафар, яъни 37,2 фоизи овоз берган.

Оқилхон Дадабоев,

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Қаҳрамони Ойшахон Қўчқорова Ватанимиз равнақи учун овоз берди