Олтиариқда замонавий ўқув маркази фаолият бошлади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилояти Олтиариқ туманида ёшларнинг билим олиши ва замонавий касбларни эгаллаши учун яна бир имконият яратилди. Яқинда фойдаланишга топширилган Ёшлар марказида “Forward” ўқув маркази фаолият бошлади.
Кўмак лойиҳаси доирасида ташкил этилган мазкур марказда ҳозирги кунда қарийб 200 нафар ёш таҳсил олмоқда. Бу ерда инглиз, рус ва корейс тиллари, шунингдек, аниқ фанлар бўйича дарслар йўлга қўйилган.
Шунингдек, ўқув марказига туташ ҳудудда замонавий IT шаҳарча барпо этилган бўлиб, унда компьютер саводхонлиги, робототехника ва дастурлаш каби 10 га яқин йўналишда назарий ва амалий машғулотлар ташкил этилган.
[gallery-28786]
Бу каби имкониятлар ёшларнинг замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаши, келажакда меҳнат бозорида муносиб ўрин топиши учун муҳим замин яратмоқда.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА