Муҳим вазифалар белгиланди
Халқ депутатлари Андижон вилоят кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибида вилоят ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид қатор масалалар кўриб чиқилди.
Жумладан, “Андижон вилоятининг шаҳар ва туманларида қўшимча захира ҳамда имкониятларни сафарбар этиш бўйича ишлаб чиқилган “йўл хариталари”ни тасдиқлаш”, “Андижон вилояти маҳаллий бюджетининг 2026 йил 1-ярим йиллик ижроси тўғрисида”, “Андижон вилояти идора ва ташкилотларида мурожаатлар билан ишлаш фаолиятини таҳлил қилиш натижалари ҳақида”, “Вилоятда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун таклиф этилаётган нархлар (тарифлар)ни тасдиқлаш тўғрисида”, “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш ҳақида”ги каби 15 та масала кўриб чиқилди.
[gallery-31117]
Кун тартибидаги барча масалалар атрофлича таҳлил этилиб, муҳим вазифалар белгилаб олинди, кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сессияда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли манфаатларини таъминлаш ва мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган муҳим вазифалар белгилаб олинди.
Фахриддин Убайдуллаев,
Зуҳриддин Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари