Махсус педагоглар маҳорати синовдан ўтди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 2-умумтаълим мактабида “Йилнинг энг фаол махсус педагоги” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Танлов алоҳида таълим эҳтиёжига эга болалар билан ишлаётган педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ҳамда махсус таълим тизимида самарали фаолият юритаётган ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Баҳолаш жараёнида инновацион ёндашувлар, методик ишланмалар ва замонавий таълим технологияларидан фойдаланиш кўникмаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Якуний натижаларга кўра, Термиз шаҳридаги 2-умумтаълим мактаби махсус педагоги Маҳлиё Нуралиева ғолиб деб топилди. Иккинчи ўринни Узун туманидаги 1-умумтаълим мактаби махсус педагоги Ҳилола Ҳушбоқова, учинчи ўринни эса Бандихон туманидаги 2-умумтаълим мактаби махсус педагоги Азиза Исматуллаева эгаллади.
[gallery-29704]
Ғолиб ва фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди. Биринчи ўрин соҳиби жорий йил август ойида ўтказиладиган “Инклюзив таълимни ривожлантириш: муаммолар ва инновацион ечимлар” мавзусидаги республика конференциясида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА