Футболчиларимиз бугун Эронга қарши ўйнайди
Саудия Арабистонида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ўтаётган Осиё кубогида бугун “B” ва “С” гуруҳларида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтади.
“C” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси соат 19:00да Эрон термасига қарши майдонга тушади.
Шунингдек, ушбу гуруҳдаги иккинчи ўйинда Жанубий Корея – Ливан ўзаро тўқнаш келади. Эслатиб ўтамиз, Равшан Ҳайдаров қўл остидаги жамоамиз илк тур якунига кўра, 3 очко билан гуруҳда пешқадамлик қилмоқда.

“B” гуруҳида эса иккинчи тур доирасида Япония ва БАА гуруҳда ким фаворит эканини исботлаш учун рақобатлашса, Қатар – Сурия баҳсида ҳар икки жамоа илк 3 очко учун бор куч-ғайратини ишга солади.
Маълумот ўрнида, куни кеча "A" гуруҳидан ўрин олган Вьетнам 2:1 ҳисобида Қирғизистонни мағлуб этди ва очколарини 6 тага етказиб олди.
Иордания голларга бой ўтган ўйинда Саудия Арабистони устидан 3:2 ҳисобида зафар қучжи. Натижада ушбу икки жамоанинг очколари 3 тага етиб, 2-3 ўринларни банд этди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА