Легионерларимизнинг бугунги ўйинлари | 29-ноябрь
Бугун беш нафар ўзбекистонлик футболчи тўп сурадиган жамоалар тўртта сафар учрашувини ўтказади. «Башакшеҳир» ва «Лугано» баҳслари бир вақтда бошланади. Кечки дастурдан «Арсенал» – «Манчестер Сити» ҳамда «Локомотив» – «Динамо» учрашувлари ўрин олган.
18:00 | «Эюпспор» – «Башакшеҳир»
Туркия Суперлигаси, 13-тур
Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев тўп сурадиган «Башакшеҳир» Истанбулдаги «Режеп Таййип Эрдоған» стадионида «Эюпспор» меҳмони бўлади. «Башакшеҳир» 20 очко билан еттинчи, «Эюпспор» эса 3 очко билан 18-ўринда. Жамоалар ўртасидаги фарқ 17 очко. «Башакшеҳир» лигадаги сўнгги бешта учрашувнинг тўрттасида ғалаба қозонган ва биттасида ютқазган. «Эюпспор» шу даврда бир марта ғалаба қозониб, тўрт марта мағлуб бўлган. Шомуродов 9 та гол билан «Башакшеҳир»нинг энг яхши тўпурари ҳисобланади.
18:00 | «Люцерн» – «Лугано»
Швейцария Суперлигаси, 15-тур
Ўзбекистонлик ўнг қанот ҳимоячиси Беҳруз Каримов тўп сурадиган «Лугано» «Thermoplan Arena»да «Люцерн»га қарши ўйнайди. «Лугано» 14 учрашувда 12 ғалаба, бир дуранг ва бир мағлубият қайд этиб, 37 очко билан жадвалда пешқадамлик қилмоқда. Жамоа иккинчи ўриндаги «Янг Бойз»дан олти очко олдинда. «Люцерн» 16 очко билан еттинчи ўринда. Аввалги турда «Лугано» ўз майдонида «Грасшоппер»ни 2:1 ҳисобида енгди, «Люцерн» эса сафарда «Базел» устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоаларнинг жорий мавсумдаги илк ўзаро учрашуви 10-октабр куни бўлиб ўтган ва «Лугано»нинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.
21:30 | «Арсенал» – «Манчестер Сити»
Англия Премер-лигаси, 12-тур
Абдуқодир Ҳусанов тўп сурадиган «Манчестер Сити» Лондондаги «Emireyts» стадионида «Арсенал» меҳмони бўлади. 11 турдан кейин «Арсенал» 28 очко билан биринчи, «Манчестер Сити» эса 22 очко билан учинчи ўринда. «Арсенал» сўнгги олти лига баҳсида бешта ғалаба ва битта дуранг қайд этди. Охирги турда лондонликлар сафарда «Нюкасл» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. «Манчестер Сити» мавсумни кетма-кет еттита ғалаба билан бошлаган, кейинги тўрт турда эса битта дуранг ва учта мағлубият қайд этган. «Арсенал» ўз майдонида «Сити»га қарши ўтказган сўнгги учта лига баҳсининг иккитасида ғалаба қозонган, биттасида дуранг ўйнаган.
21:45 | «Локомотив» Москва – «Динамо» Маҳачқаъла
Россия Премер-лигаси, 16-тур
Маҳмуджон Маҳамаджонов тўп сурадиган «Динамо» Москвадаги «РЖД Арена»да «Локомотив»га қарши ўйнайди. 15 турдан кейин «Динамо»да 17 очко, «Локомотив»да 14 очко бор. «Динамо» бешта ғалаба ва иккита дуранг, «Локомотив» эса учта ғалаба ва бешта дуранг қайд этган. Биринчи даврада, 1-август куни, «Динамо» ўз майдонида «Локомотив»ни 2:1 ҳисобида енгган. Жамоаларнинг Москвадаги аввалги лига баҳси 12-апрель куни бўлиб ўтган ва 1:1 ҳисобида якунланган. Жорий мавсумда «Динамо» 18 та гол уриб, 27 та гол ўтказган. «Локомотив» эса 17 та гол уриб, 21 та гол ўтказган.
sport.uza.uz