Ўзининг ёрқин истеъдоди, бетакрор ижодий фаолияти билан миллий маданиятимиз ривожига беқиёс ҳисса қўшиб, бугун кексалик гаштини сураётган табаррук санъаткорларимиз орамизда жуда кўп. Улар ҳолидан хабар олиш, ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш чин инсоний бурчимиздир.

Шу маънода, бугун болалигимизда мириқиб томоша қилганимиз “Телевизион миниатюралар театри” орқали халқимиз қалбидан чуқур жой олган онахон актрисамиз Роза Каримовани йўқлаб бордик ва “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишонини топширдик.

Мукофотни топшириш асносида инсонга, айниқса, нуронийларга биргина ширин сўз ва кўрсатиладиган эътибор олам-олам қувонч бахш этишига яна бир карра амин бўлдик.

Ўзининг қатор сатирик ва бошқа ижролари билан барчага кулгу ва қувонч улашган Эргаш Каримовдек серқирра ижодкор билан санъатда ҳам, ҳаётда ҳам ҳамнафас бўлган Роза Каримова, шунингдек, I даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонига муносиб кўрилганидан беҳад қувондик.

Учрашувимиз чоғида Роза опа билан самимий суҳбат қурдик. Ёрқин таассурот олдик.

Қарийб ярим асрдан ортиқроқ вақт мобайнида саҳна юкини кўтарган онахон актрисамизни юксак эътирофлар билан яна бир бор қутлаб, сиҳат-саломатлик ва шогирдлар ардоғида бўлишларини тилаймиз.

Санъатимизда шундай фидойи инсонлар бор экан, миллий маданиятимиз янги марралар сари одимлайверади.

Озодбек НАЗАРБЕКОВ,

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фидойи инсонлар доимо ардоқда