Энг яхши IT оператор ҳамширалар аниқланди
Навоий шаҳрида “Соғлиқни сақлаш тизими бирламчи бўғини бўйича йилнинг энг яхши IT оператор ҳамшираси” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш, IT технологияларни амалиётга кенг жорий этиш ҳамда соҳада фаолият юритаётган мутахассисларнинг малакасини ошириш мақсадида ташкил этилган мазкур танловда вилоятнинг барча туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларидан ташриф буюрган IT оператор ҳамширалари иштирок этди.

Иштирокчилар ахборот технологиялари бўйича билим даражаси, электрон тиббий тизимларда ишлаш самарадорлиги, инновацион ёндашувлар, амалий кўникмалар, беморларга рақамли хизмат кўрсатиш сифати, ахборот хавфсизлиги ҳамда тақдимот маҳорати каби мезонлар асосида баҳоланди.

Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни Навоий шаҳридаги 2-оилавий поликлиника IT оператор ҳамшираси Ҳулкар Садинова қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорлар, шунингдек, фаол иштирокчилар эсдалик совғалари ҳамда ташаккурномалар билан тақдирланди.
А.Бўриев, ЎзА мухбири