Ижодкор ёшлар асарлари эътироф этилди (+видео)
Фарғонада "Халқаро тасвирий ва амалий санъат фестивали ҳафталиги" доирасида иштирокчилар ва тадбир меҳмонлари Фарғона давлат унверситетига ташриф буюришди.
Тадбир олий таълим муассасасининг “Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси” йўналиши талабаларининг Ўзбекистон давлат мадҳиясини жўр овозда ижро этишлари билан бошланди. Сўнгра ўқувчи ёшлар ва университет ёш ижодкорлари томонидан “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили”га бағишланган "Ранглардаги сеҳрли олам" мавзуидаги ижодий асарлар кўргазмасининг очилиш тантанаси бўлиб ўтди.


Кўргазма билан танишув санъатга ошуфта фарғоналик ёшларнинг юксак истеъдоди, ижодкорлик қобилияти ва ўзига хос маҳоратини амалда намоён этди.


Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, таниқли кулол Назира Қўзиева, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими раиси Любовь Семизорова, санъатшунос олим Малика Болтаева университет ректорати фестивалга катта тайёргарлик кўрганини эътироф этиш баробарида, ёш санъат ихлосмандларининг ижодий ишларига юқори баҳо бердилар.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/mxee-lTjDf8" title="Ijodkor yoshlar asarlari e’tirof etildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Элёр Олимов, ЎзА.