Дубай Гран-присида 12 та медаль қўлга киритилди
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида пара енгил атлетика бўйича Гран-при туркумига кирувчи халқаро мусобақа ўз ниҳоясига етди.
Дунёнинг 46 давлатидан 400 нафарга яқин спортчи иштирок этган нуфузли баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам муносиб иштирок этди. Якуний натижаларга кўра, юртдошларимиз томонидан 2 та олтин, 6 та кумуш ва 4 та бронза, жами 12 та медаль қўлга киритилди.
Қуйида мусобақа ғолиб ва совриндорлари билан танишасиз:
Олтин медаллар: Маҳлиё Акрамова (булава улоқтириш), Хуршид Қодиров (булава улоқтириш);
Кумуш медаллар: Хуршид Қодиров (ядро улоқтириш), Баротжон Бахтиёров (ядро улоқтириш, узунликка сакраш ва 100 метрга югуриш), Толиббой Йўлдошев (ядро улоқтириш), Темур Ғиёзов (узунликка сакраш);
Бронза медаллар: Жасур Хўжаев (ядро улоқтириш), Содиқжон Мамадиев (узунликка сакраш), Ойбек Бердияров (ядро улоқтириш), Азизбек Абдукаримов (ядро улоқтириш).
Мазкур мусобақада қайд этилган натижалар пара атлетика бўйича терма жамоамизнинг халқаро майдонда ҳамон етакчилардан бири эканини яна бир бор намоён этди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА