Давлат хизматчилари ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояда (+видео)
Юртимизда сўнгги йилларда халқ манфаатлари йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг амалий натижасини бермоқда.
Сир эмас, бугун давлатни барқарорлаштириш билан бирга жамиятни фаоллаштириш, давлат хизматчисининг жамиятга ижобий муносабатини шакллантириш, халққа хизмат қилиш, одамлар розилигини олиш, ҳалоллик, адолатни мустаҳкам ўрнатиш борасидаги замонавий ёндашувга бўлган ижтимоий эҳтиёж кучайди.
Давлат хизматида узоқ йиллардан буён ўз ечимини топмаган тизимли муаммоларни ҳал қилишга қаратилган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун нормаларининг самарали ижросини таъминлаш орқали давлат фуқаролик хизматини тартибга солиш соҳасида илғор халқаро стандартларга жавоб берувчи ягона тартибот тизими шакллантирилмоқда.
Энг асосийси, давлат фуқаролик хизматига виждонли, садоқатли, малакали кадрларни жалб қилиш, улар салоҳиятини ошириш, уларни ўзининг одоб-аҳлоқи, феъл атвори ва билими билан намуна бўла оладиган, фидойи, халқпарвар ва рақобатбардош кадрлар сифатида тарбиялаш учун зарур ҳуқуқий шароитлар яратилмоқда.
Конституцияда Давлат хизматчиларининг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояси ҳақидаги нормалар ҳақида Жамоат хавфсизлиги университети юридик фанлари номзоди, доцент Ғуломжон Ҳакимов батафсил маълумот беради.
Батафсил:
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/NPmwwxaOccM" title="Davlat xizmatchilari huquqiy va ijtimoiy himoyada " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА