Навоий давлат педагогика институти ректори, техника фанлари доктори, профессор Баҳодир Собиров 1963 йил 17 апрелда Навоий вилояти, Навбаҳор туманида туғилган.
Баҳодир Собиров 1985 йил Тошкент давлат университети (ҳозирги Низомий номидаги педагогика университети)ни тамомлаган.
1985 йилдан 1992 йилгача Навоий шаҳар 2-касб-ҳунар билим юрти ишлаб чиқариш устаси, ўқув ва тарбиявий ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимларида ишлаган.
У 1992-1995 йилларда Тошкент давлат техника университети Навоий бўлимида химия технология кафедрасида лаборант, катта лаборант, ассистент, катта ўқитувчи, факультетда декан ўринбосари бўлган.
1995-1998 йилларда Навоий давлат кончилик институти ҳузуридаги ихтисослашган техника коллежи директори, 1998-2000 йилларда Навоий давлат кончилик институтида иқтисод ва тадбиркорлик масалалари бўйича проректор лавозимида ишлаган.
2000-2010 йилларда Навоий вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи, 2010-2013 йилларда Тошкент давлат техника университети қошидаги "Фан ва тараққиёт" давлат унитар корхонаси катта илмий ходим изланувчиси, корхона раиси ўринбосари бўлиб ишлаган.
У 2013-2019 йилларда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг турли лавозимларида фаолият кўрсатган.
Баҳодир Собиров 2020 йил февраль ойидан буён Навоий давлат педагогика институти ректори лавозимида ишлаб келмоқда.