Биринчи қўнғироқ: Президент совғасидан янги дарсларгача(+видео)
Юртимизда бу йилги “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида ўтди. Жумладан, пойтахтимизнинг Миробод туманидаги 154-мактабда ташкил этилган тадбирда давлатимиз мадҳияси янграб бўлгач, Президентимизнинг мактаб ўқувчилари ва устоз-мураббийларга табриги ўқиб эшиттирилди. Унда сўзга чиққанлар янги ўқув йилида кутилаётган янгиликлар ва соҳадаги ўзгаришлар ҳақида сўз юритишди.
Илк бор мактаб остонасига қадам қўяётган жажжи ўқувчиларни кутиб олиш маросими хис-ҳаяжонли кечди. Саҳнага 130 нафар болажоннинг кириб келиши, ота-оналарининг қувончи, байрам муносабати билан ижро қилинган жўшқин куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача файз бағишлади.
Биринчи қўнғироқдан сўнг уларга 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат “Президент совғалари” тақдим қилинди. Шундан сўнг, барча таълим муассасаларида бўлгани каби “Келажак соати” дарслари бўлиб ўтди.
[gallery-31202]
Таъкидлаш жоизки, вазирлик томонидан 2026-2027 ўқув йили учун ишлаб чиқилган “Келажак соати” дастурлари асосида ҳар бир ёш гуруҳи учун алоҳида дарс ишланмалари, сценарийлар, визуал ва интерактив материаллар асосида тайёрланди. Ушбу материаллар “milliytarbiya.uz” платформасига жойлаштирилди.
Бундан ташқари, мактабгача ва мактаб таълими соҳасида таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш, унинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш мақсадида давлат таълим стандарти ва ўқув дастурлари халқаро тажрибадан келиб чиқиб, янгидан ишлаб чиқилди.
Ўқув қўлланмалар ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда, оддийдан мураккабга қараб тузилган бўлиб, 7 қисмдан иборат. Янги ўқув йилидан 17 соатлик (2 ҳафтада 1 соат) дарсдан ташқари машғулот сифатида амалиётга жорий этиб борилиши режалаштирилган.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/JGC2dzjQ5Fw" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Санжар Тошпўлатов, Ойбек Давронов, Аслиддин Алижонов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА