ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактаби қошидаги “Бадаш” фольклор этнографик тўгараги аъзолари ўзининг ранг-баранг ижроси билан кўпчилик эътиборини қозонган.
Жамоага Марвар Отаниёзова раҳбарлик қилади.
“Бадаш” – халқ урф-одатлари, анъаналари, турмуш тарзи, яшаш шароити асносида вужудга келган бўлиб, асосан, даф (доира) чолғусида ижро этилади. Баъзан ангишвона, қошиқ, сопол идишлардан ҳам жўровоз сифатида фойдаланилади.
[gallery-11538]
Ҳозирги кунда тўгаракда 40 га яқин ёш маҳорат ошириб, туман ва вилоят миқёсидаги тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқда.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА