Аҳоли саломатлиги доим эътиборда
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда. Давлатимиз раҳбари илгари сураётган ташаббуслар ижросини таъминлаш, эҳтиёжманд оилаларнинг саломатлигини назорат қилиш мақсадида жойларда қатор ўрганишлар олиб борилмоқда.
Ана шундай ҳаракатларнинг изчил давоми ўлароқ, Яккасарой туманидаги Ракат маҳалласида “Аёллар дафтари”нинг 7-босқичига киритилган, сурункали касалликлардан азият чекаётган хотин-қизлар учун навбатдаги тиббий кўрик ташкил этилди.

Тиббий кўрик жараёнида малакали шифокорлар томонидан фуқароларнинг саломатлиги атрофлича текширилиб, зарур тавсиялар берилди. Шунингдек, рўйхат асосида эҳтиёжманд хотин-қизларга бепул дори-дармон воситалари тарқатилди.

Қайд этиш лозимки, бу каби тадбирлар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилмоқда.
Шербек Исломов,
ЎзА