Абдумалик Халаков финалда жанг қилади
Боксчиларимиз турнирда муваффақиятли иштирок этмоқда
Аввал хабар берганимиздек, Хитойда ўтаётган бокс бўйича жаҳон кубоги ярим финал босқичида Ўзбекистон терма жамоаси 11 нафар боксчиси билан мазкур кўрсаткич бўйича барча давлатлар орасида етакчилик қилмоқда.
Айни дамга келиб, ярим финал учрашувларининг -48 кг. вазн тоифасида Фарзона Фозилова Польша вакилига қарши рингга кўтарилди ва тўлиқ устунлик билан 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олган бўлса, -60 кг. вазн тоифасида Абдумалик Халаков Болгария вакили Радослав Росеновни таслим этди ва олтин медаль учун жанг қиладиган бўлди.
Афсуски, -60 кг. вазндаги Ситора Турдибекова қозоғистонлик Виктория Графеевага имкониятни бой бериб қўйиб, бронза медали билан чекланди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА