Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТАКЛИФНОМА: "Йил танлови — 2019"
11:27 / 2020-01-14

2020 йил 17 январь соат 11.00 да “Зарафшон” киноконцерт залига келинг ва “Йил танлови — 2019”нинг тақдирлаш маросимида иштирок этинг!


ЎзА талқинига кўра йилнинг энг яхши вазирлиги, ташкилоти, ҳудуди қайси? Билмоқчимисиз? 

Унда 2020 йил 17 январь соат 11.00 да “Зарафшон” киноконцерт залига келинг ва “Йил танлови — 2019”нинг тақдирлаш маросимида иштирок этинг!

Танловнинг 1-босқичида ижтимоий сўров асосида “Энг намунали ҳудуд”, “Энг намунали вазирлик”, “Энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти” каби номинациялар учун даъвогарлар сараланди. Ижтимоий тармоқлардаги сўровнома якунларига кўра кейинги босқичга ўтган тизимлар аниқланди.

2-босқичда эса, ғолиблар журналист ва блогерлар ўртасида ўтказилган сўровномага асосан аниқланди. Унда 50 нафар журналист ва блогерга сўровнома юборилди ва улардан 38 нафари ўзи мақбул деб топган тизимга ўз овозини берди.

Бундан ташқари, сўровномага киритилмаган тизимлар ҳам журналист ва блогерлар томонидан алоҳида сараланиб, танловнинг қўшимча номинацияларига тавсия этилди.

2020 йил 17 январь соат 11.00 да “Зарафшон” киноконцерт залига келинг ва “Йил танлови — 2019”нинг тақдирлаш маросимида иштирок этинг. КУТАМИЗ!!!​