"ЙИЛ ТАНЛОВИ — 2019": Танлов I босқичи якунланди. Ғолиблар билан танишинг
Танлов ижтимоий сўров асосида “Энг намунали ҳудуд”, “Энг намунали вазирлик”, “Энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти” каби номинациялар бўйича сараланди. Ижтимоий тармоқлардаги сўровнома якунларига кўра, кейинги босқичга ўтган тизимлар...
ЎзА — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги 2019 йилда оммавий ахборот воситаларида энг фаол ёритилган, тизим фаолиятида очиқлик ва шаффофликни намоён этган, халқ билан ишлашда самарали натижаларга эришган вазирликлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари, республика ҳудудлари ўртасида танлов эълон қилган эди.
Танлов ижтимоий сўров асосида “Энг намунали ҳудуд”, “Энг намунали вазирлик”, “Энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти” каби номинациялар бўйича сараланди. Ижтимоий тармоқлардаги сўровнома якунларига кўра кейинги босқичга ўтган тизимлар аниқланди.
Иккинчи босқич иштирокчилари билан танишинг:
“ЭНГ НАМУНАЛИ ВАЗИРЛИК”
Ушбу йўналишида 23 та вазирлик иштирок этди. Натижаларга кўра,
1. Сув хўжалиги вазирлиги – 9 минг 300 дан ортиқ овоз билан биринчи,
2. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – 8 минг 800,
3. Халқ таълими вазирлиги эса 8 минг 600,
Шунингдек,
4. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги — 2 минг 600 дан ортиқ,
5. Адлия вазирлиги — 2 минг 400,
6. Мактабгача таълим вазирлиги — 1 минг 600,
7. Ички ишлар вазирлиги — 1 минг 400,
8. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги — 1 минг 400,
9. Маданият вазирлиги — 1 минг 300,
10. Инновацион ривожланиш вазирлиги — 846 та овоз.
“ЭНГ НАМУНАЛИ ҲУДУД”
Ушбу номинацияда 12 вилоят, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон республикаси иштирок этди. Улардан энг кўп овоз олган 7 ҳудуд кейинги босқичда қатнашади. Ҳудудлар кесимида энг кўп овоз тўплаб кейинги босқичга ўтганлар:
1. Андижон вилояти — 10400 дан ортиқ,
2. Навоий вилояти — 9100,
3. Наманган вилояти — 5900,
4. Фарғона вилояти — 5800,
5. Самарқанд вилояти — 3800,
6. Сурхондарё вилояти — 1600,
7. Тошкент шаҳри — 1400.
“ЭНГ НАМУНАЛИ ДАВЛАТ ВА ЖАМОАТ ТАШКИЛОТИ”
Ушбу номинацияда 36 та ташкилот орасидан энг кўп овоз олган 10 та номинант танланди.
1. Давлат хизматлари агентлиги (ДХА) — 5 000 дан кўп овоз билан биринчи,
2. Ўзбекистон мусулмонлари идораси — 4 200,
3. Дин ишлари бўйича қўмита — 1800,
4. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи — 1700,
5. Бош прокуратура — 1500,
6. Давлат тест маркази — 1400,
7. Мажбурий ижро бюроси — 1400,
8. Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси — 858,
9. Фармацевтика агентлиги — 849,
10. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) — 784.
II БОСҚИЧ
2-босқич — асосий ҳал қилувчи босқич бўлиб, ғолиблар журналист ва блогерлар ўртасида ўтказиладиган сўровномага асосан аниқланади. Бундан ташқари, сўровномага киритилмаган тизимлар ҳам журналист ва блогерлар томонидан алоҳида сараланиб, танловнинг қўшимча номинацияларига тавсия этилади.
Натижалар 15 январь куни, байрамона тақдирлаш маросимида эълон қилинади.
Ғолиблар энг муносиб 3 та тизимдан, яъни 3 та биринчи ўрин, 3 та иккинчи ўрин, 3 та учинчи ўринга махсус сертификат, ЎзА рамзий статуэткаси ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.