Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЎзА сўровидан кейин Сув хўжалиги вазири бугун матбуот анжумани ўтказади
13:45 / 2023-06-20

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг "ЎзА кузатуви" лойиҳаси доирасида Сув хўжалиги вазирининг бир ҳафта давомидаги фаолияти ёритилган эди.

Унда вазирнинг ўтган ҳафта мобайнидаги иш жараёни очиб берилган, шунингдек, жамоатчилик ва журналистларнинг айни кунларда вазирлик раҳбариятига бериладиган долзарб саволлари очиқ қолаётгани эслатилган.

Бу каби масалаларга очиқлик билан ёндашган вазирлик жамоатчиликни ҳам журналистларни ҳам ўйлантириб турган саволларга очиқ ошкора жавоб беришни мақсад қилибди.

Бугун — 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида “Янги Ўзбекистоннинг сув хўжалигидаги ислоҳотлар, сув таъминотини яхшилаш бўйича олиб борилаётган сайъ-ҳаракатлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилади.

Матбуот анжуманини Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев олиб боради ва журналистларнинг саволларига жавоб беради. Ажабмаски, мазкур йиғилиш ечимини кутаётган муаммоларга ҳам барҳам топса...

"ЎзА кузатуви" лойиҳасини кузатиб боринг!  

Таклиф ва мурожаатлар учун телеграм манзил:  @UzA_pochta

ЎзА