Уйи, иш жойи Тошкентда, аммо ўзи пойтахтга келмай ишлаётган вазирни биласизми?

Бир ҳафта бу етти кун. Шу кунлар давомида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев Қорақалпоғистон ва Туркманистон республикасида фаолият олиб борди.

12-15 июнь кунлари Қорақалпоғистон Республикасида хизмат сафарида бўлган Шавкат Ҳамроев сафар чоғида туманлар кесимида сув тақсимоти, махсус хизматлар фаолияти, насос станцияларида электр энергиясини тежаш, сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг ижросини ўрганди.

Хусусан, 13 июнь куни “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш” лойиҳаси доирасидаги ишлар билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистонга ташриф буюрган Жаҳон банкининг Сув хўжалиги масалалари бўйича масъул вакили Азад Абдулхамид бошчилигидаги миссия билан учрашди. Беруний туманида  мазкур лойиҳа дорасида амалга оширилган ишлар бўйича лойиҳа консультантларининг тақдимотида қатнашди.

14 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги тизимида давлат-хусусий шериклик тамойили асосида амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилди.

16-17 июнь кунлари ишчи гуруҳи таркибида Туркманистонда бўлди. Ишчи гуруҳи Туркманистон давлати ҳудудида жойлашган Қарши насос станциялари каскади фаолияти билан ҳам танишди.

P/S: Жорий йилги иқлим ўзгариши, қурғоқчилик ва ҳудудлардаги сув тақчиллиги боис айрим жойларда муаммолар ортиб бормоқда. Бу ҳолат айниқса, қишлоқ хўжалиги соҳасида экинлар етиштиришда жиддий оқибатларга олиб келиши эҳтимоли мавжуд. Ҳудудларда ичимлик суви муаммолари ҳам етарлича ечимини топган эмас.  

Бу каби масалалар қачон ечим топиши жамоатчиликни ҳам журналистларни ҳам ўйлантириб турган саволдир. Бироқ ҳозирча, айни даврнинг долзарб саволларига Сув хўжалиги вазири эътибор қаратмаётгандек. Балки бу саволларнинг очиқ қолмаслиги учун журналистларга матбуот анжумани ташкил этилар.

"ЎзА кузатуви" лойиҳасини кузатиб боринг!  

Таклиф ва мурожаатлар учун телеграм манзил: @UzA_pochta

Насиба Носирова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЎзА кузатуви. Бир ҳафта давомида уйига келмаётган вазир