Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЎзА КУЗАТУВИ: Қайси вазирнинг халқ учун кўпроқ фойдаси тегмоқда?
20:47 / 2022-02-15

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан айрим вазирликлар раҳбарларининг ҳафта давомида амалга оширган ишлари, жамият учун қилаётган вазифаси, қандай масъулиятли фаолият билан шуғулланаётгани кенг ёритиб борилмоқда.

Аммо кузатувларимиз давомида шу нарса аниқ бўлмоқдаки, айрим ўзини доимо ишлаётгандек кўрсатадиган, аслида эса шунчаки ОАВда чиқишлар билан шуғулланиб, ижтимоий ҳаётдаги аниқ фаолиятида кўзга кўринадиган ишлар қилмаётганига ҳам гувоҳ бўлмоқдамиз.

Мухбирлар уларнинг фаолияти билан қизиққанида айтарли арзирли маълумот йўқ бўлгани учун мазкур рукнимизга чиқара олмаяпмиз. Эндиликда иш фаолиятида соҳа учун муҳим бўлмаган вазифалар билан шуғулланаётган, жамият учун унчалик кўп нафи тегмаётган, фаолияти ёритилишида қониқарсиз бўлган вазирлар, ҳокимлар, раҳбарларнинг ҳам ҳафталик иш кўлами ўрганилади ва жамоатчиликка очиб берилади.

ЎзАни кузатинг. Президент қарор ва фармонларини, топшириқларини бажара олмаётган вазирлар, “тепса тебранмас” ҳокимлар, масъулиятсиз раҳбарлару, иш фаолияти ёритилмаётган амалдорлар ҳақида ҳам материаллар эълон қилинади.

Қуйида эса ўтган ҳафтада ЎзАда иш фаолияти кенг ёритилган фаол раҳбарлар 5 талиги:

1. Ҳар ҳафтада 4-5 та вилоятга бориб ишлаётган вазир 

2. Халқ таълими вазири: "Уларни обрўсизлантиришга ҳеч ким ҳақли эмас"

3. Вазир ўринбосари Ботир Парпиев бугун қандай ишламоқда?

4. Вазир Агриппина Шин фаолиятига доир маълумотлар кўпчиликка қизиқ 

5. Амалий ва аниқ натижалар кутилган вазирнинг фаолияти қандай кечмоқда?