ЎзА КУЗАТУВИ: Ўзбекистон мутасаддилари ҳафта давомида нималар билан банд бўлди?

Президент Шавкат Мирзиёев Инновацион ривожланиш вазирлигининг янги биноси билан танишганида «Мамлакатимиз юқори технологик соҳалар бўйича дунёдан ортда қолиб кетган. Барча соҳаларни модернизация қилиш, жаҳон билан ҳамқадам бўлиш учун Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиб, шундай шароитлар яратдик. Бу жамоа йил якуни бўйича бу борада аниқ амалий натижаларни кўрсатиши керак», дея қайд этган эди.

Хўш, Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ўзига билдирилган ишончни қай даражада уддаламоқда?

Масъулнинг ҳафталик фаолияти ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиш мақсадида вазирлик матбуот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузовага мурожаат қилдик.

Дарҳақиқат, Инновацион ривожланиш вазирлиги мутасаддилари учун ҳафта ғоятда қизғин ўтган.

Хусусан, жорий йил 8 февраль куни вазир Иброҳим Абдураҳмонов вазирлик ҳузуридаги Халқаро молекуляр аллергология марказининг Тошкент шаҳридаги биноси қурилиш ишлари билан танишди ҳамда INNO технопаркнинг ҳозирги кундаги фаолиятини ўрганди.

Шунингдек, INNO технопаркда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва уларнинг натижадорлиги масалаларини масъуллар билан муҳокама қилди.

Сўнг Иброҳим Абдураҳмонов «Мирзо Улуғбек ворислари» республика танловини ўтказиш бўйича қилинаётган ишлар тақдимотида иштирок этди. Мазкур танлов иқтидорли ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларни илмий-техник фаолиятга кенг жалб қилиш, олис ҳудудларда истиқомат қилаётган йигит-қизларнинг билим, инновацион ғояларини амалиётга татбиқ этиш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашади.

Амалиш ишлар давомида Инновацион ривожланиш вазирлигида 8 февраль куни  Иброҳим Абдураҳмонов раислигида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда «Инновацион фаолият тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни талабларига мувофиқ 2021 йилда амалга оширилган чора-тадбирларнинг натижаси ўрганилди ва 2022 йилда амалга оширилиши белгиланган устувор вазифалар кўриб чиқилди.

Ҳафта давомида вазирлик ҳузуридаги илмий-техник кенгашлар таркиби ротация қилинди. Ротация жараёнига бағишланган йиғилишларда Иброҳим Абдураҳмонов қатнашиб, ИТКларнинг аввалги таркибида фаолият юритган олимларга миннатдорчилик билдириб, янги таркибнинг ишларига муваффақиятлар тилади. Жорий йилда 470 дан ортиқ олимларни жамлаган 19 та Илмий-техник кенгашлардан 14 тасида ротация ишлари амалга оширилди.

Вазир шунингдек, Туркия ва Венгриянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиларини қабул қилди. Ўзаро илм-фан ва инновациялар учун масъул органлар раҳбарлари билан амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди.

10 февраль куни Инновацион ривожланиш вазирлигига бир гуруҳ прокуратура тизими ходимлари ташриф буюрди. Иброҳим Абдураҳмонов вазирлик томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида тақдимот ўтказди.

11 февраль куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида вазир иштирокида «Ҳудудларни инновацион ривожлантириш: натижалар ва истиқболдаги режалар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Шунингдек, 11 февраль куни Инновацион ривожланиш вазирлигида Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда «Олима аёллар грантлари» танлови ғолиблари иштирок этиб, ўз лойиҳалари тақдимотини ўтказди. Тадбирда ёш ихтирочи қизлар қатнашди. Ташриф буюрган аёл ва қизларни Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов қутлади.

12 февраль куни инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Тошкент вилоятига борди. Россия Федерацияси Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиалида бўлиб, олимлар, педагог-ўқитувчилар, талабалар билан учрашди. Навбатдаги манзил Оҳангарон шаҳридаги Ёшлар технопарки бўлди. Вазир Оҳангарон инновацион ҳудудида амалга оширилган ишлар билан ҳам танишди.

Иброҳим Абдураҳмонов ҳафта ичида фуқаролар қабулини ҳам амалга оширишга ҳам улгурган.

Ўтган ҳафтада вазирликнинг икки марта Ҳайъат йиғилиши ўтказилиб, уларга вазир И.Абдураҳмонов раислик қилди. Ҳайъат йиғилишлари тўғридан тўғри вазирлик ижтимоий тармоқлари орқали эфирга узатилди. Йиғилишда 20 дан ортиқ илмий лойиҳалар муҳокама қилинди ва улардан муносиблари молиялаштиришга тавсия этилди. Бундан ташқари Ҳайъатда «2017-2021 йиллар учун Ўзбекистон Республикаси илм-фан ва инновациялар бўйича миллий маъруза» тасдиқланди.

Маълумот ўрнида алоҳида таъкидлаш лозимки, ўтган 2021 йилда республикани инновациялар соҳасидаги глобал рейтингдаги илғор 50 та мамлакат рўйхатига киритишга қаратилган стратегик дастур тасдиқлаб берилган. Шунга мувофиқ ёшларни илмий ва инновацион фаолиятга жалб этишнинг самарали механизмларини жорий қилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш каби асосий вазифаларни амалга ошириш ҳаракатлари давом этмоқда.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Амалий ва аниқ натижалар кутилган вазирнинг фаолияти қандай кечмоқда?