Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Одам савдоси – замонамизнинг жиддий жинояти
17:27 / 2022-08-04

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан мамлакат интернет-нашрларининг «Одам савдоси: интернет-маконнинг контент-таҳлили» мавзусидаги мониторинги ўтказилди.

Қайд этилишича, Бирлашган миллатлар ташкилотининг Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши конвенцияси ва Одам савдосининг, айниқса, аёллар ва болалар савдосининг олдини олиш ҳамда уларга барҳам бериш, ушбу жиноятлар учун жазолаш тўғрисидаги протоколнинг нормалари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, одам савдоси билан курашиш тўғрисидаги айрим қоидаларни миллий қонунчиликка киритиш устида ишлар олиб борилмоқда.

Ўтказилган контент-таҳлил тадқиқоти натижалари шуни кўрсатдики, ўтган 2021 йилнинг декабрь ва 2022 йилнинг январь-июнь ойларида ушбу мавзу билан боғлиқ 107 та мақола эълон қилинган, уларнинг 89 таси ахборот ва 18 таси таҳлилий тусдаги мақолалардир.

Тадқиқот танловига Миллий доменнинг фойдаланувчилари орасида машҳур бўлган Uzа.uz, Yuz.uz, Uzreport.uz, Sputnik.uz ва бошқа интернет-нашрлар кирди. Танловнинг асосий мезони манбаларнинг оммавийлиги ва уларнинг тадқиқот мавзуси билан боғлиқ воқеалар, факт ва ҳодисаларни сифатли ёритиш қобилияти бўлди. Тадқиқот даври 2021 йилнинг декабри ва 2022 йилнинг январь-июнь ойларини қамраб олди.

«Жамият» соҳасидаги мақолаларнинг асосий кўпчилиги одам савдосида воситачилик билан шуғулланадиган юридик ва жисмоний шахсларни аниқлаш ва уларнинг фаолиятига барҳам бериш (44,1%) ҳамда одам савдосидан жабрланиши эҳтимоли бор шахсларга нисбатан чегара назоратини кучайтириш (22,1%) йўналишларига тўғри келди.

«Сиёсат» соҳасидаги мақолаларнинг кўпчилиги халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар ҳукумати билан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва тажриба алмашиш масалалари бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш (59,5%) ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларига маслаҳат ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш (16,2%) масалалари билан боғлиқ йўналишларга тўғри келмоқда.

Веб-сайтларнинг «Одам савдоси: интернет-маконнинг контент-таҳлили» мавзусида ўтказилган контент-таҳлил тадқиқоти электрон оммавий ахборот воситаларидаги материалларнинг кўпчилиги одам (хусусан, ёш болалар ва чақалоқлар) савдоси жинояти билан боғлиқ воқеа ва фактларни ёритганини кўрсатди.

Бу эса одам савдоси замонамизнинг жиддий жинояти эканидан далолат беради.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА