Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилояти эпидемиологик вазиятга кўра “яшил” ҳудуд сифатида белгиланди
21:30 / 2020-05-06

Бу ҳудудда 7-8 майдан бошлаб сартарошхоналар, савдо дўконлари, меҳмонхоналар фаолиятига санитария қоидаларига риоя этилган ҳолда рухсат берилади.


Бу ҳудудда 7-8 майдан бошлаб сартарошхоналар, савдо дўконлари, меҳмонхоналар фаолиятига санитария қоидаларига риоя этилган ҳолда рухсат берилади.

Бундан ташқари вилоятдаги ички назорат масканларини қисқартириш, қурилиш материаллари савдоси дўконлари, қурилиш-монтаж ишлари, ресторан ва кафеларнинг карантин қоидаларига амал қилган ҳолда фаолият кўрсатишига рухсат бериш ишлари кўриб чиқилмоқда.

Шунингдек, таклифлар ичида фуқароларнинг мотоцикл, скутер ва велосипедларда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ҳаракатланиши ҳамда йўналишсиз таксиларга рухсат бериш ҳам кўзда тутилган. Бунда йўловчилар сони 3 кишидан ошмаслиги ва карантин қоидаларига амал қилиниши лозим.

Айни пайтда вилоятда 30 нафар фуқаро стационар ҳамда 115 нафари уй шароитида карантин муддатларини ўтаяпти.

Инфекция билан касалланган асли Хатирчи туманидан Тошкент шаҳридан келган икки нафар фуқаро (она ва ўғил) эса бир ҳафта аввал бутунлай соғайиб реабилитацияга кузатилган эди.