ЮНEСКОнинг янги сайланган Бош директори Холид Аҳмад ал-Ананий Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев ҳамроҳлигида Самарқанддаги бир қатор маданий мерос объектлари, муқаддас қадамжоларга борди.

Жумладан, Регистон мажмуаси, Шоҳи Зинда ёдгорлиги, Амир Темур мақбараси ҳамда жоме масжиди билан танишув чоғида ушбу маданий мерос объектларини асраш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Самарқанднинг бой  меросини асраб-авайлаш, тарихий обидаларни реставрация қилиш ва уларни келажак авлодга етказиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.  

[gallery-26140]

Холид Аҳмад ал-Ананий Имом Бухорий мажмуасини ҳам зиёрат қилди. Бу ерда амалган оширилган улкан бунёдкорлик ишлари, мажмуанинг замонавий меъморий услубда, улуғ муҳаддис олимнинг мақомига муносиб тарзда қайта барпо қилингани эътироф этилди.

Меҳмонлар мажмуада ташкил этилган инновацион музейни ҳам кўздан кечирдилар. Музейдан Қуръони каримда исмлари тилга олинган 25 нафар пайғамбар тарихи, Муҳаммад алайҳиссаломнинг шажараси, ҳаёти ва ҳадис илмининг ривожланиш босқичлари ҳақида маълумотлар жой олган.

Самарқанд обидалари билан танишув чоғида вилоят раҳбари Адиз Бобоев ЮНEСКО билан ҳамкорлик Самарқанднинг жаҳон маданий майдонидаги нуфузини янада оширишга хизмат қилишини таъкидлади.  

Томонлар келгусида амалга оширилиши режалаштирилган қўшма лойиҳалар ва ташаббуслар юзасидан келишиб олдилар.

Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЮНEСКОнинг янги Бош директори Самарқанддаги маданий мерос объектларида бўлди