Мамлакатимизда сўнги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасида тарихий ислоҳотлар қатъият билан амалга оширилмоқда. Айниқса, судларнинг мустақиллигини таъминлаш ва мавжуд муаммоларни бартараф қилишга қаратилган кўплаб норматив ҳужжатлар қабул қилингани соҳада муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Ислоҳотларнинг туб моҳияти янгиланган бош қомусимизда белгилаб қўйилган нормаларга асосланмоқда ва ўз навбатида, Конституция тўғридан-тўғри ишлайдиган ҳужжат бўлиши, яъни унинг нормаларини судларда тўғридан-тўғри қўллаш амалиётини йўлга қўйиш мақсадида, Олий суд Пленумининг қарорлари ҳам қабул қилинди.

Бугунги кунда Конституция (http://old.lex.uz/docs/20596) устуворлиги, қонун олдида тенглик, инсонпарварлик, адолатлилик, суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш, суд жараёнида тортишув тамойилларини татбиқ этиш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, тергов устидан суд назоратини кучайтириш бўйича амалга ошириб келинаётган чора-тадбирлар ўз самарасини кўрсатмоқда.

Бунга яққол мисол сифатида жорий йил 20 июнь куни жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар суди томонидан очиқ суд мажлисида кўриб чиқилган А.Зокиров ва Д.Назаровга нисбатан жиноят ишини кўрсатиш мумкин.

Суд томонидан кўрилган ушбу жиноят иши бўйича олиб борилган суд муҳокамаси давомида кўплаб гувоҳлар сўроқ қилинди, банк ва нотариат ходимларининг кўрсатмалари тингланди, иш материаллари ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилди.

Суд ҳужжатларига кўра, “GM Parts Car” МЧЖ раҳбари А.Зокиров 2020 йилда “Ўзсаноатқурилишбанк” Қиргули филиалидан 300.000 АҚШ доллари миқдорида кредит олган. Бу маблағлар Хитойнинг “Jack Sewing Machine Co. LTD” компаниясидан тикув машиналари сотиб олиш учун ажратилган эди. Бироқ кейинчалик ушбу кредит маблағлари мақсадли ишлатилмагани, тикув машиналари сотилиб кетгани ва банкка 1,8 миллиард сўмга яқин зарар етказилгани маълум бўлди. Шу сабабли тергов органлари тадбиркор Д. Назаровни ҳам жиноятга шерик сифатида айблаб, ишга жалб қилган.  

У “Jack Sewing Machine Co. LTD” компаниясининг Ўзбекистондаги диллери бўлган ва шартнома тузишда воситачилик қилган. Суд мажлисида ҳар икки судланувчи ҳам ўз кўрсатмаларини берди. А.Зокиров айбини қисман тан олди, аммо Д.Назаров ўзини айбсиз деб ҳисоблади. Унинг фикрича, фақат компания билан шартнома тайёрлашда ёрдам берган, молиявий жараёнларга аралашмаган. Гувоҳларнинг кўрсатмалари ҳам Назаровнинг бу ишдаги роли фақат воситачилик билан чекланганини тасдиқлади.  

Нотариус Н.Усмонов қалбаки ҳужжат А.Зокиров орқали келтирилганини, унинг ҳақиқийлигига шубҳа қилмаганини маълум қилди. Бу ҳолат Назаровнинг қалбаки ҳужжатга алоқадор эмаслигини ҳам аниқ кўрсатди.

Суд якунида тадбиркор Д.Назаров Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми  

“б” банди ва 228-моддаси 3-қисмида  назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбсиз деб топилиб, ЖПКнинг 83-моддаси тартибида оқланди.

Суд ҳақиқатни аниқлаб, айбсиз инсонни жиноий жавобгарликдан ҳимоя қилди. Бу эса жиноят ишлари бўйича судлов амалиётидаги муҳим ютуқлардан бири бўлиб қолади.

Адолат мезони — фақат жиноятни жазолашда эмас, балки айбсизни оқлашда ҳам намоён бўлиши керак.

Зеро, муҳтарам юртбошимиз раҳбарлигида суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад – шу муқаддас заминда истиқомат қилаётган ҳар бир инсонларнинг орзуларини рўёбга чиқариш ҳамда унинг учун муносиб турмуш шароитларини яратишга кенг имконият яратишдир. 

Ҳусанбой Омонов,

Жиноят ишлари бўйича

Марғилон шаҳар судининг судья ёрдамчиси.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистон Конституцияси амалда ёхуд ноҳақ айбланган тадбиркор оқланди