Навоийлик Ферузбек Ҳазратқулов ёш бўлишига қарамасдан “Аutо Witsон Navoiy” автомобилларга техник хизмат кўрсатиш марказини ташкил этди. Марказда 7 нафар ёш доимий иш ўрнига эга бўлди.

Бугунги кунда аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаларини ташкил этиш орқали янги иш ўринлари яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилнинг 7 февраль куни давлатимиз раҳбари раислигида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун асосий вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам уч йил олдин қабул қилинган хизматлар секторини ривожлантириш бўйича катта дастур бугун ўз самарасини бераётгани, аҳоли даромади ва тўлов қобилияти ўсиши натижасида янгича хизмат ва сервис турларига талаб ортиб бораётганлиги қайд этилган эди.  

[gallery-21839]

– Яқиндагина юртбошимиз ёшлар билан қилган мулоқотида ёшларнинг бандлигини таъминлаш, интилишларига шароит яратиш давлатимизнинг устувор сиёсатига айланганлиги, ўтган 8 йилда ёш тадбиркорлар сони 3 карра кўпайиб, улар бугун бизнес вакилларининг салкам 40 фоизини ташкил этаётганлигини алоҳида таъкидлади. Мен ҳам ана шу ёш тадбиркорлардан бири эканлигимдан фахрландим, – дейди Ф.Ҳазратқулов. – Марказимизда автомобиль ҳайдовчилари учун бир қатор сервис хизматлари тақдим этилади. Жумладан, автомобилларни замонавий жиҳозлаш ва ювиш, кимёвий тозалаш, ўриндиқларни таъмирлаш ва автоэлектрик хизматлар кўрсатилади. Жамоамиз асосан ёшлардан иборат бўлиб, улар 4 ой давомида Тошкент шаҳрида ўз соҳасининг етук мутахассислари бўлиб етишиши учун малакасини ошириб қайтди. Келгусида марказимизда электромобилларга техник хизмат кўрсатиш, уларни қувватлаш станциялари, қаҳвахона ва кутубхона қуриш ниятидамиз. Шунингдек, биномизнинг тепа қаватларидан унумли фойдаланиш мақсадида спорт зали қурилиши режалаштирилган.

Марказда ходимларнинг ишлаши ва дам олиши учун барча шароитлар яратилган.  

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА мухбирлари

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги марказда ёшлар доимий иш билан таъминланди